Қозоғистон Президенти Москвага давлат ташрифи билан келди

Қозоғистон Президенти Москвага давлат ташрифи билан келди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путиннинг таклифига кўра Москвага давлат ташрифи билан келди. Внуково аэропортида юксак мартабали меҳмон шарафига Москва гарнизони фахрий қоровул ротаси ва ҳарбий оркестр саф тортди. Давлат раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа фахрий шахслар кутиб олди. Икки давлат миллий мадҳияси ижро этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси