Транскаспий сув ости оптик толали магистрали 2026 йил охиригача ишга тушади

Транскаспий сув ости оптик толали магистрали 2026 йил охиригача ишга тушади

Транскаспий сув ости оптик толали магистраль 2026 йил охиригача ишга тушиши кутиляпти. Мамлакат муҳандислари Қозоғистон ва Озарбайжонни ўзаро боғловчи сув ости алоқа кабели ўтадиган жойларни тадқиқ қиляпти. Баутино портидан ускуналар ортилган махсус кема денгизга чиққан. Экспертлар чуқурлик, денгиз тубидаги ёриқлар, сув тагидаги таркиби ва зичлигини аниқлайди. Ишлар сувости кабели ётқизиладиган йўанилш – Ақтаудан Сумгаитгача олиб борилади. Озарбайжон тоомни ҳам бу йўналишда ишлаяпти. Эслатамиз, икки йил аввал сув ости кабели билан соҳилларни ўзаро боғлаш ҳақида келишилганди. Бўлажак линия секундига 400 терабит маълумот жўнатиши мўлжалланган.

Азамат Сериктаев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги бошқарма раҳбари:

– Ушбу лойиҳа рўёбга чиқарилганидан кейин Европа ва Осиё ўртасида Қозоғистон орқали узатилаётган маълумотлар улушини 5 фоизга етказиш ниятидамиз. Энг муҳими, интернет сифати ортади, таннархи камаяди. Лойиҳа мамлакат инфо-телекоммуникациявий инфратузилмаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. 2026 охирида оптик толали линия ишга тушади. Дастлабки маълумотлар ўта бошлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси