Қозоғистонда «Овулда соғлиқни сақлаш тизимини янгилаш» миллий лойиҳаси якунланади. Ушбу йирик лойиҳа доирасида турли аҳоли манзилгоҳларида 655 та тиббиёт ва фельдшерлик пунктлари ҳамда врач амбулаториялари бунёд этилади. Ўтган йили 100 тадан зиёд дастлабки тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш иншооти фойдаланишга топширилганди. Қолганлари жорий йил охиригача тайёр бўлади. Шу билан бирга, 32 та марказий туман касалхонаси янгиланади. Қурилиш иншоотлари лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтди. Пудратчилар аниқланди, қурилиш ишлари бошланди, дея маълум қилди соҳа вазири. Кадр етишмовчилиги масаласи ҳам бартараф қилинади. Ўтган йили бу йўналишда муаммонинг салмоқли қисми ҳал қилинди. Бу йил барча ўринларга ходимлар олиниши кўзланган. Миллий лойиҳани рўёбга чиқариш учун 60 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди.
Ақмарал Алназарова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Биз жорий йилда олий таълим даргоҳларини тугатаётган мутахассислар ичидан қишлоқларда ишлага тайёр бўлганларининг рўйхатини олдик. Маҳаллий ҳокимликлар мутахассислар етишмаётган жойларни мониторинг қилиши, кадрларнинг овулда қолишига эришиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан ижтимоий ёрдам чора-тадбирлари кўришларини сўраймиз. Миллий лойиҳани рўёбга чиқариш иши давом этяпти, бу иш вазирлик назоратида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.