Қозоғистонда биология бўйича халқаро олимпиада ўтказилади

Қозоғистон  биринчи марта ўз ҳудудида биология бўйича энг нуфузли халқаро олимпиадани ўтказади. У назарий ва амалий турларда ўтказилади. Саволлар ҳужайра, молекуляр биология, ҳайвонлар ва одам анатомияси, генетикаси, физиологияси бўйича бериладиТаъкидлаш лозимки, IBO дунёдаги энг нуфузли фан беллашувларининг илғор еттилигига киради. Қозоғистон ўқувчилари сўнгги 28 йил ичида бу олимпиадада мунтазам қатнашиб келаяпти. Бу давр мобайнида 70 та турли даражали медаллар олинди. Ушбу кўрсаткични ҳисобга олган ҳолда халқаро ташкилий қўмита дунё миқёсидаги 35-беллашувларни Астанада ўтказишга қарор қилди. Ташкилий масала Ҳукуматда муҳокама қилинди. Биология бўйича олимпиадада 80 давлатдан 500 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этади. Бу тадбирда 80 нафар волонтёр ёрдам кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси