Сув
секторини ривожлантириш бўйича Астанада
бўлиб ўтган Ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши II
йиғилишида 5 та шартнома имзоланди. Ҳужжатлар Сув
захиралари ва ирригация вазирлигининг хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигига
қаратилган. Шу жумладан, испан компанияси билан мамлакат ғарбидаги ер
ости сув конлари харитасини тузиш ҳақида келишиб олинди. Евроосиё Тараққиёт
банки Сув захиралари миллий ахборот тизими яратиш учун грант ажратади. Хитой
томони Қозоғистонлик соҳа мутахассисларини ўқитади. Яна бир лойиҳа республикада
кичик ГЭСларни ривожлантириш билан боғлиқ. Бундан ташқари, вазирлик, Ислом
Тараққиёт банки ва БМТ ташкилоти соҳадаги техник салоҳиятни кучайтириш,
тошқинларни прогноз қилиш тизимини яхшилаш тўғрисида баёнотни имзолади.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва
ирригация вазири:
-
Ярим йиллик
фаолият давомида қатор келишувларга эришдик,
турли давлатлар,
тараққиёт ташкилотлари,
молия ва бизнес
билан янги
лойиҳаларни ишга туширдик. Иш бошлаганидан буён ваколати доирасида вазирлик
халқаро ҳамкорлар билан учта шартнома ва 16
та меморандум
имзолашга
муваффақ бўлди.
Катаржина
Вавьерниа, БМТ
Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили:
-
Биз бир неча ой
аввал, 2024 йил сентябрь ойининг охирида йиғилганимизда майдонча эндигина
шакллана бошлаганди. Ҳозир эса Мувофиқлаштирувчи кенгаш аниқ натижалар
берувчи амалий ташкилотлардан бирига айланганини кўряпмиз. Кўплаб миллий ва
халқаро иштирокчилар шу кунларда Қозоғистон сув сектори устуворликларини
қўллаб-қувватлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

