Қозоғистон космик технологиялар экспортини кенгайтиряпти. Республика Конго давлати учун ер юзасини масофадан кузатиш учун космик тизим яратиш бўйича инвестициявий шартнома тузди. Унинг доирасида ер йўлдоши тайёрланади. Ускуналар юқори тезлик ва аниқликда заминни мониторинг қилади. Айтмоқчи, Қозоғистон бундай майдонча яратишдан ташқари Конго учун соҳа мутахассислари тайёрлайди ва тажрибасини баҳам кўради. Умуман олганда, лойиҳа миллий хавфсизликни таъминлаш, захираларни, қишлоқ хўжалигини, экология ва урбанистикани мониторинг қилиш учун космик технологияларни ривожлантиришга мўлжалланган. Таъкидлаш жоизки, давлатлар орасида имзоланган шартномага кўра, Конго Ерни масофадан кузатиб бориш бўйича ер йўлдошлари халқаро гуруҳига аъзо бўлади. Унга Монголия ҳам кирди. Тегишли вазирликда маълум қилишларича, шартнома икки томонлама алоқаларни кенгайтиради. Энг муҳими, Қозоғистон самарали технологик ишланмалар маркази сифатида мавқеини мустахкамлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

