Қозоғистон сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда мактаб таълимининг янги моделига ўтиш арафасида. Аввалроқ Президент тегишли Фармонни имзолаганди. Мамлакат ислоҳотларини глобал тенденциялар билан уйғунлаштирмоқда. Сингапур, Жанубий Корея, Хитой ва Япония аллақачон дарсларни ҳар бир ўқувчига тарзда берувчи платформалар, ўқувчиларнинг кўникмаларини баҳолаш алгоритмларидан фаол фойдаланяпти. Сунъий интеллект асосларини мажбурий мактаб дастурига киритмоқда. Масалан, Кунчиқар мамлакатда GIGA Education School тизими ишга туширилди. Бу ерда ҳар бир ўқувчи планшет ёки ноутбук билан таъминланган. Улар ўқиш билан бирга интеллектуал тизимлар билан жиҳозланган интерактив иш дафтарлари сифатида ҳам қўлланилади. Дастур ўқувчининг жавобларини таҳлил қилади ва агар бола маълум бир мавзуда қийналса, қўшимча материалларни таклиф этади. Чекловлар ҳам йўқ эмас. Қуйи синфларда фақат сунъий интеллект асослари билан танишиш мумкин, фақат ўрта босқичда ундан восита сифатида фойдаланилади. Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистон ҳам шу йўлдан боряпти. Айни вақтда, ўқитиш жараёнида сунъий интеллектнинг ўрнини тўғри белгилаш лозим. Бунда иккита асосий йўналиш мавжуд.
Серик Мейрманов, Рицумейкан Осиё-Тинч океани университети вице-президенти /Япония/:
- Биринчи йўналиш - сунъий интеллектни ўқувчининг тютори, таълимдаги шахсий ёрдамчиси сифатида қўллаш. Ўқувчининг ўзлаштириши, тайёргарлик даражаси сунъий интеллект ёрдамида кузатиб борилади. Иккинчи йўналиш - ўқитувчининг ёрдамчиси ёки ассистенти деб аталади. У туфайли ўқитувчига тушадиган иш ҳажми камаяди. Шунга кўра, муаллим бўшаган вақтнинг 30-50 фоизини болалар тарбиясига сарфлаши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

