Сунъий интеллект
Қозоғистон иқтисоди реал секторига тобора кўпроқ кириб боряпти. Астана хабда
ўтказилган IT-хакатонда нефть-газ соҳасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари
самарадорлигини ошириши мумкин бўлган стартаплар тақдим этилди. Иштирокчилар
автоматлаштириш, бизнес сарфларини камайтириш бўйича ечимлар таклиф этди. Муҳандис
Темирлан Жарилғамисов ишланмалардан бирини тақдим қилди. Махсус техникани
йўналтириш тизими лойиҳаси юк турган жой, уни ортишга, етиб боришга кетадиган
вақтни ҳисоблайди. Талабга кўра энг самарали иш тартибини белгилайди.
Темирлан
Жарилғамисов, махсус техникани йўналтириш тизими лойиҳаси муҳандиси:
- Масалан, дейлик,
бирорта конга юк тортадиган машина керак. Ҳозир қаердадир диспетчерлар ўтирган
жойида бўш техника бор-йўқлигига қарайди. Ўйлаб кўришади, ўзаро қўнғироқ
қилишади ва: «Сиз фалон жойга борасиз», дейишади. Лекин бу нарса анча вақт
талаб қилади. Биз эса бу нарсаларнинг ҳаммасини автоматлаштиришни истаймиз.
Яъни, тизим техника, унда ишлаётган одам қаердалигини аниқлайди. Етиб боришга
кетадиган вақтни белгилайди. Кечикиш эҳтимолини, жарималарни ҳисобга олади. Бу
ишлар автомат шаклда амалга оширилади, бу эса бизнесга даромад келтиради.
Талаб жараёнларни
такомиллаштирувчи стартаплар билан чекланмайди. Ай-Ти-муаллифлар меҳнат
хавфсизлигини ошириш вазифасини ҳам унутмайди. Мухамед-Қанапия Жақсилиқ сунъий
интеллект ёрдамида ишлаб чиқаришдаги зиддиятларни таҳлил қилиш, саноат
корхонасида юз бериши мумкин бўлган эҳтимолларни таҳлил қилувчи майдончани
тақдим этди.
Мухамед-Қанапия
Жақсилиқ, меҳнат хавфсизлигини муҳофаза қилиш бўйича AI-майдонча муаллифи:
- Сунъий
интеллектушбу паттернларни олдиндан кўра олади, тегишли тавсияларни бериши,
турли вазиятларга қисқа муддатда жавоб бериш имконини беради. Ҳозир бунинг учун
ўртача 72 соат вақт сарфланади. Агарда сунъий интеллектни жорий қилсак,
ишларни автоматлаштирсак, муаммони тўрт соатда ҳал қилиш имкони туғилади. Ҳозир
биз уни Қозоғистон минтақаларидан бирида синовдан ўтказяпмиз. Моделни тегишли
тарзда ишга қўйсак, мазкур иш тартибини монетизация қилсак, ишни тўғри йўлга
қўйсак, қисқа вақтда МДҲга, кўплаб бозорларга чиқа оламиз.
Ишланма муаллифлари
фикрича, ечимларни кенг кўламда ишлатиш, нефть-газ соҳасидан ташқари, тезлик,
аниқлик ва хавфсизлик талаб қилинадиган бошқа жараёнларда ҳам ишлатиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

