Ақтўбеда ёшлар коворкинг маркази иш бошлади. У Қозоғистон халқи ассамблеясининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил қилинди. Янги бинода 17 та этномаданият бирлашмаси иш юритади. Унда учрашувлар ва семинарлар ўтказилади. Барча хоҳловчилар турли этнослар тилини, халқ ижодиётини ўрганиши мумкин. Биргаликда ишлаш ва дам олиш учун шарт-шароит яратилган. Коворкинг марказ зарур ускуналар, техника, шаҳмат тахтаси, чолғу асбоблари билан таъминланган. Ёшлар бу масканда тез-тез учрашиш, умуммиллий қадриятларни муҳокама қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш ниятида.
Данил Цой, вилоят немислари жамияти раиси ўринбосари:
- Коворкинг — кўпчилик йиғиладиган жой, ёшлар тренинглар, семинарлар ўтказади, ҳатто шунчаки чойхўрлик қилади. Бизда пешқадамлик, жамоа тузиш бўйича тренинглар ўтказилади, яқин бир неча ой учун режалар тузилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

