Қозоғистон Афғонистон билан садво ҳажмини оширади

Қозоғистон  Афғонистон билан садво ҳажмини оширади

Қозоғистон  трансафғонистон темир йўл қурилишида иштирок этади. Мамлакат делегациясининг Афғонистонга ташрифидан мақсад – минтақадаги транспорт имкониятларини кенгайтириш. Қозоғистон «Термиз-Мозори-Шариф–Кобул-Пешовар» ва «Ҳирот–Қандаҳор–Аспин-Булдоқ» темир йўллари қурилишида иштирок этиш ниятида. Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғариннинг айтишича, лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши юк ташиш вақти ва нархини камайтириш имконини беради. Бугунги кунда Қозоғистон  Афғонистоннинг асосий савдо ҳамкорлари ўнлигига киради.

 

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:

- Афғонистон делегациясининг ўтган йили Қозоғистонга қилган ташрифи давомида товар айланмасини 3 миллиард долларга етказиш тўғрисида келишилганди. Биз истиқболли лойиҳаларни юқори даражада муҳокама қилдик. Афғонистонда транспорт, тоғ металлургияси, коммуникациялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариш ниятидамиз.

 

Қозоғистон–Афғонистон бизнес-форумида ва махсус кўргазмада мамлакатимизнинг 35 та компанияси маҳсулотини тақдим этди. Тадбир якунида шу жумладан, ун, дон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи етказиб бериш тўғрисида 12 миллион доллардан зиёд қийматга эга контрактлар имзоланди.

 

Ядикар Ибрагимов, Ўсимлик мойлари ишлаб чиқарувчилари миллий ҳамжамияти бошқаруви раиси:

– Яна 12 та ёғ заводи бу бозорга кирди, биз билан бирга Афғонистонга маҳсулот юбораётган 7 та ёғ завод вакиллари келди. Ўтган олти ой ичида ёғ маҳсулотлари, шу жумладан, ўсимлик ёғи экспортини 3 марта оширдик. Ўтган мавсумда 4,2 минг тонна сотган бўлсак, бу мавсумда 12,5 минг тонна маҳсулот чиқардик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.