Янги йилда юздан зиёд маҳаллий сув хўжалиги
мутахассислари Хитойда бўлиб ўтадиган
махсус семинарда малака оширади. Астанадаги учрашув мобайнида томонлар шу ҳақда
келишиб олди. Қолаверса, бу каби икки ҳафталик курслар ҳар чоракда ўтказилади,
деб таъкидланади тегишли вазирликда. Айтиш жоиз, бугунги кунда сув хўжалиги борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва
тажриба алмашишга катта аҳамият қаратиляпти. Жорий йилда 500 дан ортиқ мутахассис ихтисослаштирилган марказларда
курсдан ўтди.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси сув захиралари ва ирригация вазири:
– Келаси йилнинг апрель ойидан бошлаб, 25 кишилик 4 та гуруҳ икки ҳафталик малака ошириш курсида ўқийди. Биз
сизнинг томонингизлан расмий жавоб олдик. Энди мавзулар бўйича мутахассисларимиз
ишлаган таклиф режаси бор.
Учрашувда Қозоғистондаги сув омбори қурилиши ва
реконструкциясида Power China компаниясининг иштироки ҳам муҳокама қилинди. Хитой томони янги сув хўжалиги инфратузилмасини барпо этишга сармоя киритишга
тайёрлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

