Қосим-Жўмарт Тўқаев олимларни касб байрами билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев олимларни касб байрами билан табриклади

Фан ходимлари куни арафасида Давлат раҳбари Қозоғистон олимларини табриклади. Бугун Ақўрдада тантанали маросим ўтказилди. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, тараққиёт асрида ҳар қандай давлатнинг халқаро саҳнадаги нуфузини кўрсатувчи асосий критерийлардан бири – илмий капитал. Шунинг учун республикада соҳага тизимли шаклда ёрдам кўрсатилади. Сўнгги беш йил давомида фанни молиялаштириш олти марта ортди. Тадқиқот университетлари сони фаол кўпайиб боряпти. Илмий лойиҳаларга сармоя киритган бизнес эса солиқ тўлашда имтиёзлар оляпти. Ёш олимларга алоҳида эътибор кўрсатиляпти.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Амбицияли ва иқтидорли фуқаролар миллат ривожланишига катта хизмат қилади. Улар Қаниш Сатпаев каби устозлар йўлини давом жттиради. Шунинг учун фанга биринчи қадамларини қўя бошлаган тадқиқотчиларга ёрдам кўрсатиш зарур. Бу борада муҳим чора-тадбирлар кўриляпти. 600 нафардан зиёд ёш олимга уй-жой берилди. Махсус грантлар кўзда тутилган. Ҳар йили бошловчи мутахассислар дунёнинг етакчи илмий марказларида малака оширяпти, тажриба алмашяпти. Ушбу йўналишдаги бундай аниқ қадамлар, чора-тадбирлар давом этаверади.


Давлат раҳбари илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш кераклигига алоҳида эътибор қаратди. Олимларнинг барча кашфиётлари аниқ натижаларга олиб келиши, ишлаб чиқаришга жорий этилиши зарур. Ҳукумат бу жараённи кузатиб бориши зарур, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Ҳозирнинг ўзида етарлича катта муваффақиятлар бор. Қозоғистонлик олимлар кашфиётлар қиляпти, мамлакат университетлари технологик хабларга айланяпти. Ўтган йили Юрак марказида инновациявий тиббий медицинский аппарат тайёрланди. ALEМ донор органини бир суткадан кўпроқ вақт давомида инсон танасидан ташқарида сақлаб тура олади. Бу йўналишда ишлашда давом этиш, муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш керак, деди Президент.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Олий ўқув юртларининг вазифалалрини тегишли тарзда бажариши малакали мутахассислар, профессионаллар тайёрлашда асосий ўрин тутади. Шунингдек, илм шаҳарлари ва жадал ривожланиш шаҳарларида янги технологияларни жорий этишнинг самарали  механизмларини ишлаб чиқиш керак. Бугунги кунда Курчатовга илм шаҳри мақоми бериш устида иш давом этяпти. Бундай марказларга ёрдам кўрсатаётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш лозим. Бу Ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалардан бири.


Таъкидлаш лозимки, фанни ривожлантиришя янги Конституцияда кўрсатилган устуворликлардан бири. Лекин олдинга интиларканмиз, ўтмишни унутмаслигимиз керак. Қосим-Жўмарт Тўқаев мутафаккир олимлар Хожа Аҳмед Яссавий ва ал-Форобийнинг ишларини ўрганиш зарурлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Қозоғистонда улар шарафига янги давлат мукофотлари - «ал-Форобий» ва «Хожа Аҳмад Яссавий» орденлари таъсис этилади. Улар маориф, фан, маданият ва маънавият соҳаларидаги улкан ютуқлар учун топширилади. Республика куни арафасида энг кучлиларга «Мейирим», «алоробий» ва «Хожа Аҳмад Яссавий» орденлари топширилади. Бугун эса Президент тадқиқотчилар, профессорлар, ишланма муаллифларига юксак давлат мукофотларини тақдим этди. Касб байрами арафасида иқтидорли олимларга квартиралар калити топширилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси