Астанада Жўжихон улусининг 800 йиллигига аталган халқаро илмий амалий
конференция ўтказилди.
Қозоқ хонлигининг қад ростлашига катта таъсири бўлган
муҳташам салтанат тарихини ўн йиллар давомида мамлакатимиз олимлари ўрганяпти. Бу ишга хорижлик мутахассислар ҳам жалб этилган. Улардан бири – Татаристондаги
тадқиқот маркази етакчиси Ильнур Мирғалеев ҳисобланади. Унинг
фикрича, қозоғистонликлар қадимий турк даврига катта эътибор қаратиши лозим,
қозоқ давлатчилигининг ривожланишини тушунишда унинг аҳамияти катта. Иккинчи эксперт – Канада университети лектори Ли Жу Ёп ўз ишларида туркий
халқларнинг идентикасига катта эътибор қаратишини кўрсатиб ўтди. Олим
изланишлартни қозоқ ҳамкасбларига ҳам йўллаяпти.
Ильнур Мирғалеев, М. А. Усманов номли Олти ўрда ва татар хонликларини
тадқиқ этиш маркази раҳбари:
– Олтин Ўрда, Жўжи улуси Чингизхоннинг мўғул империясидан
ажралган улус сифатида шаклланган. Унинг мустақилликка эришиши бир неча
босқичлар давомида юз берган. Улуснинг тарихини Чингизхон катта ўғлига алоҳида
ҳудуд ажратиб берган 1207 йилдан бошлаб ҳисоблаш мумкин. Миллат, фуқаролардан
иборат миллият, давлатчилик таяниши зарур бўлган нарсалардан бири – албатта, тарих,
давлатчилик тарихи ҳисобланади.
Ли Жю Юп, Торонто университети лектори:
– Мен Жўжи ва Чиғатой халқлари томонидан яратилган мавжуд
оғзаки манбаларга таяниб тадқиқотлар олиб бораман. Ишларимдан асосий мақсад – чингизийларни
идентификациялаш орқали қозоқ халқига отамерос билимларни тақдим этишдан иборат.
Таъкидлаш лозимки, бу изланишлар давомида монгол, чиғатой, жўжи ва баъзи
усмоний-туркий тилларни ўзлаштирдим.
Абдумалик Сарманов
таржимаси