Қозоғистонлик қиз IELTS имтиҳонида максимал кўрсаткичга эришди

Қозоғистонлик қиз IELTS имтиҳонида максимал кўрсаткичга эришди

Алматилик 17 ёшли ўқувчи дунё рекордини ўрнатди. Сая Қидирали IELTS халқаро имтиҳонида 9 балл олди. Инглиз тилидан имтиҳон топширганларнинг фақат ярим фоизи бу кўрсаткичга эришади. Қиз олти ёшидан инглиз тилини ўрганади. Тўққиз ёшидан волонтёр сифатида инглиз тилини ўқита бошлади. Қозоғистонда биринчилардан бўлиб Kids Club очди, ўн ёшида эса катталар учун тил курс ини ишга туширди. Сая бирор марта Америкада, Англияда бўлмаган. FLEX грантини ютиб олганида ҳам ўз мактабини ривожлантиришни ўйлаб, дастурдан воз кечган. Ҳозир унинг курсларида 3 минг одам дарс олади.

Сая Қидирали, 11-синф ўқувчиси:

- Ҳар сафар оддий қилиб «Сая», дейишганида, Йўқ, мисс Сая дейиш керак,  сизнинг ўқитувчингизман», дейман. Билимимни тасдиқлатиш учун IELTS имтиҳонини биринчи марта 11 ёшимда топширдим.

Елена Таран, мактаб директори ўринбосари:

- Юқори синф ўқувчилари билан дарс ўтаётганда баъзи мавзулар бўйича муаммо туғилади. Шунда «Сая, катта синфга киргандинг, буни эслай оласанми», дердик. Ўқувчилар унинг устидан кулган вақтлар ҳам бўлган. Лекин дарс охирига яқинлашганда ҳаммасининг муносабати кескин ўзгарган.

Саянинг катта режалари бор, ҳозир у Британия кенгаши билан ҳамкорлик қилади. Келажакда у IELTSга тайёрланиш бўйича дунёдаги энг йирик марказ яратмоқчи. Унда ой сайин бир миллион одам ўқийдиган бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси