Қозоғистонда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 38 миллиард тенге ҳажмида инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқарилади. Янги ишлаб чиқаришлар мамлакатнинг 13 минтақасида иш бошлайди. Натижада, импорт улуши камаяди, дея баёнот берди Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев. Бундан ташқари, республикада олма етиштириш кенгаяди. Вазир таъкидлашича, 165 минг гектар ерда мева боғлари яратилади.
Ербўл Қарашўкеев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:
- 2022 йилда 33 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади, улар қаторида 7 гўшт комбинати, 10 сутни қайта ишлаш заводи, 10 та парранда фабрикалари қуриш ва кенгайтириш лойиҳалари бор. Уларнинг энг йирик иккитаси Алмати ва Қарағанди вилоятларида рўёбга чиқарилади, умумий қиймати 7 миллиард тенге.
Абдумалик Сарманов таржимаси.