Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Дубайга ташрифи мобайнида 4 миллиард 850 миллион
долларга тенг бўлган 20 та тижорат келишуви имзоланди. Хорижлик инвесторлар «яшил»
энергетика, инфратузилмалар ва IT соҳасидаги бир қатор объектларни
молиялаштиришга тайёр. «Kazakh Invest» Миллий компанияси берган маълумотга кўра,
мамлакатимизда шамол электр станциясини барпо этиш борасида ҳам келишувлар
тузилган. Бундан ташқари, Жетису вилоятида энергия тўпловчи шамол электр
станцияси қурилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Яна бир станция Жамбил
вилоятида бунёд этилиши мумкин. Шунингдек, венчур лойиҳаларни биргаликда
молиялаштириш механизмини яратиш борасида стратегик ҳамкорлик, ўрмон иқлими
лойиҳаларини амалга ошириш, табиий уран концентратини етказиб бериш тўғрисидаги
ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.