Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар алмашинуви 7 ойда 19 фоизга ошди ва 36 ярим миллиард долларга етди. Илғор соҳалардан бири – агросаноат мажмуаси. Бу борада йиллик ўсиш сезиларли ошгани кузатилмоқда. Транзит-транспорт салоҳиятида ҳам шундай илгарилаш кўзга ташланган: йил бошидан бери юртимиз орқали ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоиз кўпроқ юк ташилган. Умуман олганда, пандемияга қарамасдан, жорий йилнинг 7 ойида ташкилот давлатлари ўртасидаги товар алмашинуви 40 фоизга ошган. ШҲТ давлатлари бу нуқтада тўхтаб қолмоқчи эмас: келгусида ҳам турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш режа қилинган. Бундан ташқари, ШҲТ озиқ-овқат хавфсизлиги резервини яратиш ва шу соҳада инвестициявий фонд тузиш кўзда тутилган.
Ли Кэцян, ХХР Давлат кенгаши раҳбари:
- Биз ўз тарафимиздан ШҲТ давлатларидан озиқ-овқат, рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга тайёрмиз. Бу давлатларимиз орасида ўзаро савдо мувозанатига эришишга имкон беради. Бу амалий шериклик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилсин.
Хуршида Абдуллаева таржимаси