Қозоғистонда ноёб ва ноёб-ер металллари конларини топиш ишлари фаол олиб бориляпти. Саноат ва қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир истиқболли каби кўринган 12 объектда бундай ишлар олиб бориляпти. Ишлар йил охиригача якунланади. Сўнгра минерал захиралар ҳажми қанчалиги баҳоланади. Эслатамиз, 2023 йилда мамлакат шарқида литий олиниши мумкин бўлган захиралар аниқланганди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларни саноат усулида қазиб олиш мумкин, ҳозир тегишли тадқиқот ишлари натижасида бу кашфиёт тасдиқланиши кутиляпти. Экспертлар фикрича, ушбу кон 16 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот бериши мумкин. Соҳани ривожлантириш бўйича эса ўтган йили мажмуавий режа ишлаб чиқилган. Унга кўра, Қозоғистон келгуси беш йил ичида «янги нефть» конларини топиш учун 5 миллион доллар сарфлайди. Кутилгани каби натижага эришилса, 5 мингта кондан жами 46 триллион долларлик даромад олиниши мумкин. Давлат раҳбари аввалроқ «янги нефть» жойлашган ҳудудларни разведка қилиш зарурлиги тўғрисида топшириқ берганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.