55 миллион долларга тенг экспорт шартномаси имзоланди

55 миллион долларга тенг экспорт шартномаси имзоланди

«QazTrade» берган маълумотга кўра, Бокуда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий миссия фаолияти шундай натижага олиб келган. Бу жараёнда Қозоғистондаги 20 дан зиёд ишлаб чиқарувчи қатнашди. Таъкидлаш лозимки, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2022 йилда 460 миллион долларни ташкил қилган. Бу эса аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга кўп. Мамлакат экспорти ҳам кенгайди. Республика хорижий бозорларга 375 миллион доллар қийматга эга маҳсулот жўнатди. Нефть ва нефть маҳсулотлари, буғдой, юк ва йўловчи ташувчи кемалар каби товарлар бу кўрсаткич ортишига олиб келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси