Суриядаги вазият, ишончни мустаҳкамлаш чоралари, жумладан, асирларни алмаштириш, Женевадаги Сурия Конституциявий қўмитаси ишини тиклаш. Сурия бўйича 16-халқаро учрашув қатнашчилари мана шу масалаларни муҳокама қилади. Бугун учрашув иштирокчилари ёпиқ муҳокамада иштирок этмоқда.
Иштирокчилар қаторида Сурия бўйича Бош котиб элчиси Гейр Педерсен, қуролли мухолифат вакили Аҳмад Тома, шунингдек, кафил давлатлар – Эрон, Россия, Туркия делегатлари бор. Кузатувчилар сифатида БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари иштирок этяпти. Эртага икки ва уч томонлама маслаҳатлашувлар, Сурия томони ва кузатувчилар билан мулоқот ўтказилиши кўзда тутилган. 9 июлда маслаҳатлашувлар давом этиши ва Пленар йиғилиш ўтиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Астана формати учрашувлари майдончасида зўравонлик билан тутиб турилган одамлар бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси