Қозоғистон иқтисодига жами 8
триллион тенге киритган 445 нафар инвесторга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Бош прокурор
Берик Асиловнинг Президентга берган
ҳисоботига кўра, «прокурор
сузгиси» туфайли давлат органларининг 500 дан зиёд инвесторлар манфаатига қарши қарори маъқулланмади.
Қабул қилинган бу қарорлар бизнеснинг
давлат ҳокимияти
ташкилотларига бўлган ишончини кучайтирди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга прокуратуранинг, шу жумладан хорижга ноқонуний олиб кетилган 205
миллион долларлик активлар қайтарилиши борасидаги ишлари ҳақида
ҳисобот берилди. Шунингдек, ишлатилмаётган далалар
давлатга қайтарилмоқда.
Шу кунгача 17 миллион гектар ер қайта айланмага қўшилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси