Қозоғистонда ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми ортади

Қозоғистонда ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми ортади

2018 йилда Қозоғистонда ноёб ва ноёб-ер металлари соҳасини ривожлантиришга 67 миллиард тенге сармоя киритилди. Геологоразведка ишлари 10 минг квадрат километрли ҳудудда давом этяпти. Ўтган йилнинг ўзида мамлакатда 38 та истиқболли участка аниқланди, бугунги кунда яна 25 та участка ўрганиляпти. Бош вазир раислигида бўлиб ўтган соҳани ривожлантириш бўйича йиғилишда маълум қилинишича, республикада бериллий, тантал, ниобий ва бошқа металлар ишлаб чиқариляпти. Бундан ташқари, галлий ва индийни ажратиб олиш технологияси мавжуд. Мамлакатда аккумуляторлар, иссиқликка чидамли қотишмалар ва ярим ўтказгичлар учун материаллар чиқариш мўлжалланяпти. Ўлжас Бектенов ишлаб чиқаришни фаоллаштириш ва ноёб металлар бўйича минтақа тадқиқот маркази тузишни топширди. Таъкидлаш лозимки, металлургия соҳасида бу моддалар улуши ҳозирча 2,5 фоизни ташкил қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси