25 октябрда қозоғистонликлар Давлат мустақиллиги тўғрисидаги декларациянинг 35 йиллигини нишонлайди. Мазкур ҳужжат республикамизга халқаро муносабатларда мустақил субъект ўлароқ қатнашиш, ташқи сиёсатни белгилаш имконини берди. Сиёсатшунос Женисбек Толен фикрича, Декларация нафақат Қозоғистонда ҳуқуқ тизими шаклланиши учун асос бўлди, балки жаҳон ҳамжамиятида мамлакат йўналишини ҳам белгилаб берди. 17 моддадан ташкил топган ҳужжат мустақил давлат келажагининг ҳуқуқий асосини яратди.
Женисбек Толен, сиёсатшунос:
- Декларация республика халқаро ҳамжамиятда тан олинишининг асосий
кафолатига айланди. Бугунги кунда Қозоғистон «Ўрта давлат» деб аталадиган 12
мамлакат сирасига киради. Тинчликсевар ва нейтрал сиёсат йўлидан борар эканмиз,
биз барча давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатдик ва ўз ўрнимизни
мустаҳкамладик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

