Сурия бўйича музокаралар давом этмоқда

Сурия бўйича музокаралар давом этмоқда

Сурия иқтисодиётини жонлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш минтақадаги вазият барқарорлиги ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий гарови. Қозоғистон пойтахтида давом этаётган Астана жараёнининг навбатдаги босқичида ушбу масала асосий мавзу сифатида муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 17-халқаро учрашув кун тартибида ҳибсга олинганларни алмаштириш, қочоқларни қўллаб-қувватлаш каби қатор ўткир муаммолар кўриб чиқилди. Айни вақтда, иштирокчиларни мамлакатнинг деярли барча минтақаларида мавжуд террорчилик гуруҳлари фаолияти безовта қилади. Россия президентининг махсус вакили Александр Лаврентьев фикрича, жаҳон ҳамжамияти бугундан эътиборан мазкур ҳудудда террорчилик ташкилотлари фаолият юритмаслиги учун ҳаракат қилиши керак. Шунинг учун Сурияда юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмаган томонларни бирлаштирувчи анъанавий халқаро музокаралар жуда муҳим.

Александр Лаврентьев, Россия Федерацияси президентининг махсус вакили:

- Ўзингизга маълум, январда Астана формати иш бошлаганига 5 йил тўлади. Фикримизча, ҳудуддаги воқеалар ривожига, сиёсий жараёнлар боришига таъсир юзасидан унинг тенги йўқ. Шунинг учун Нур-Султон шаҳрида, Туркия, Эрон, қўшни давлатлар - Ироқ, Ливан делегациялари билан бирга Суриядаги вазиятни яхшилаш йўлида илгарилаш имкониятини яратиши мумкин бўлган қатор масалалар борасидан фикрлашишни мақсад қилдик.

Айман Сусан, Сурия Ташқи ишлар вазири ўринбосари:

- Биз Астана жараёни доирасида катта муваффақиятларга эришишга муваффақ бўлдик. Лекин Эрдўғон тузуми Россия унинг олдига қўйган вазифаларни бажара олганида натижалар бугунгидан ҳам яхши бўлиши мумкин эди, деб ўйлайман. Бизни қабул қилиш ва музокара ўтказишга қулай имконият яратгани учун Қозоғистон ҳукуматидан миннатдорман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.