У ҳар бир фуқаронинг сайлов жараёнида иштирок этиши муҳимлигини тилга олди. Шу кунларда 35 давлатдан келган 600 дан зиёд кузатувчи сайловлар қандай ўтаётганини назорат қилаётганини таъкидлади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
– Умуман олганда, сайловлар ҳар бир мамлакат, шу жумладан, биз учун ҳам тарихий жараён. Халқимиз жипслигини, бирдамлигини намойиш этяпти. Бугун қозоғистонликлар мамлакат келажагини белгилаб беряпти. Биз президент сайловлари очиқ, ҳалол, Қозоғистон қонунчилиги ва халқаро стандартларга мос ўтишига ишонамиз.
Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қўшанов ҳам овоз беришда қатнашди. Сайлов участкасига республика Бош вазири ҳам келди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Бугунги кун келгуси етти йил мобайнида мамлакат қайси йўлда ривожланишини белгилаб беради. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўз участкасига келши ва ўзи учун мақбул номзод учун овоз бериши жуда муҳим. Биз мамлакатимиз гуллаб-яшнашини истасак, баҳамжиҳатликда фуқаролик масъулиятини намойиш этишимиз ва давлат раҳбари лавозимига энг кучли номзодни сайлашимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси