Қосим-Жўмарт
Тўқаев Мудофаа вазирини
қабул қилди. Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Олий бош қўмондони биринчи ярим йиллик буйича ҳисобот
тинглади. Даурен Қўсанов аскарлар мобиллигини ошириш, ҳаво ҳужумига қарши мудофаани,
ҳудудий қўшинларни,
учувчисиз ускуналар
қисмларини, ҳарбий инфратузилмаларни ривожлантириш ишлари тўғрисида гапирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаевга
армия жанговар тайёргарлиги, баҳорги чақириқ кампанияси якунлари бўйича ҳам маълумот тақдим этилди.
Қозоғистон Президенти қуролли кучлар ҳарбий салоҳиятини ошириш бўйича
қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

