Қозоғистон Президент Си Цзиньпинни Хитой Халқ Республикасининг ташкил этилганига 75 йил тшўлиши муносабати
билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойнинг глобал барқарор ривожланишга,
халқаро барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссасини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама стратегик руҳидаги ҳамкорлик фаол
ривожланаяпти. Президент Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва яхши
қўшничиликка асосланган муносабатлар келажакда ҳам ривожланиб боришига ишонч
билдирди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси