Евроиттифоқ ҳуқуқий соҳада Қозоғистонни юқори баҳолади

Евроиттифоқ ҳуқуқий соҳада Қозоғистонни юқори баҳолади

Евроиттифоқнинг Марказий Осиёдаги махсус вакили Қозоғистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади. Тери Хакала таъкидлаганидек, республикамизда жорий йилда қабул қилинган маиший зўравонликка жиноий тус бериш тўғрисидаги қонун вазиятни янада кўпроқ яхшилашга хизмат қилади. Дипломат айтишича, уни самарали қўллаш нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки кенг ахборот ишларини ҳам талаб қилади. Бу жамиятда оилавий зўравонлик муаммосига қарашни ўзгартиришга ёрдам беради.


Тери Хакала, Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили:


- Ўйлайманки, бу тўғри йўналишдан бораётган жуда аҳамиятли қадамдир. Биз кўрдикки, Ковид карантини вақтида, одамлар ўз уйида ташқарига чиқа олмаган пайтда бутун дунёда вазият ёмонлашди. Шунинг учун оилавий зўравонлик мавзусини кўтариш, шу ҳақда гапиришни давом эттиришимиз керак. Унга қарши кураш масъулияти ҳаммага тааллуқли. Бу умумий вазифамиз. Бунинг учун, албатта, жамоавий онгни, муаммога муносабатни ўзгартириш лозим. Зеро, энг муҳими, тенгҳуқуқлиликка эришиш ва барчага ҳурматдир.


Абдумалик Сарманов таржимаси