ШҲТ саммити тор таркибда тўпланди

ШҲТ саммити тор таркибда тўпланди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳаммабоп мандати ва ўзаро ҳамжиҳатлиги сабабли замонамизнинг энг ўткир муаммоларини ҳал қилишга ҳиссасини қўшиши зарур. Самарқандда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари саммитида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай баёнот берди. Президент  тадбир мезбонларига меҳмондўстлик ва тадбир юқори даражада ташкил этилгани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Давлат раҳбари жорий даврда ташкилотнинг устувор йўналишлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Таъкидлаш жоиз, йиғилишда Ўзбекистон, ХХР, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон етакчилари, Ҳиндистон ва  Покистон бош вазирлари сўзга чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.