Астана жараёнининг 18-раунди келгуси йил биринчи ярмида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади. Куни кеча Нур-Султонда ўтказилган 17-халқаро учрашувда Эрон, Россия ва Туркия вакиллари қўшма баёнот билан чиқди. Унда томонлар хоҳиши баён этилган бўлиб, келгусида ҳам терроризмга қарши биргаликда курашиш, шунингдек, Суриядаги инсонпарварликка оид вазиятга боғлиқ хавотир билдирилган. Бундан ташқари, кафил давлатлар Сурия Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, БМТ Низоми мақсадларига нисбатан позицияси ўзгармаслигини тасдиқлади. Ушбу тамойилларга амал қилиниши ва барча уларни ҳурмат қилиши лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Абдумалик Сарманов лавҳаси