Қозоғистон Президентига депутатлар корпусининг қонунчилик фаолияти тўғрисида ҳисобот берилди. Давлат раҳбари Мажилис раисини қабул қилди. Ерлан Кўшанов берган маълумотга кўра, сессия бошланганидан буён Сенатга 31 та қонун юборилди, улардан 15 таси Президент томонидан имзоланди. Шу жумладан, Бюджет кодекси, биржа савдоси, гиёҳвандликка оид жиноятлар учун жазоларни оғирлаштириш, «Келешек» ягона ихтиёрий жамғарма тизими тузиш ва бошқа мавзулардаги ҳужжатлар маъқулланди. Ҳозир депутатлар 71 та қонун лойиҳасини кўриб чиқаяпти. Солиқ, Сув, Қурилиш, Рақамлаштириш кодекслари ва қонун лойиҳалари улар қаторида. Шунингдек, қуйи палата раиси парламент дипломатияси йўналишидаги фаолият хусусида маълумот берди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

