Ақўрдада Вьетнам
Коммунистик партияси Марказий
қўмитаси Бош котиби То Ламни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. У мамлакатимизга давлат ташрифи билан келди.
Қозоғистон
Президенти То
Ламнинг Астанага ташрифини мустаҳкам дўстликнинг
ёрқин ифодаси, деб баҳолади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Вьетнам – Қозоғистоннинг Осиёдаги муҳим ҳамкори. Бизнинг фаровонлик сари
интилишларимиз кўп жиҳатдан ҳамоҳанг. Икки йил аввал, Вьетнамга қилган
ташрифим давомида биз янги йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш
тўғрисида келишиб олгандик. Дўст халқлар ўртасида алоқалар мустаҳкамланишда давом
этишига ишончим комил. Умумий мақсадларга эришиш учун куч сарфлашга тайёрмиз.
То Лам меҳмондўстлик учун ташаккур билдирди ва музокаралар Қозоғистон ва
Вьетнам муносабатлари уфқлари кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирди.
То Лам, Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби:
- Делегациямиз
сизнинг Вьетнамга қилган ташрифингиздан
атиги икки йил ўтгач ташриф этганининг ўзи давлатларимиз ўртасида ҳамкорлик
фаол ривожланаётганини кўрсатади. Юксак ўзаро ишончни намойиш қилди. Қозоғистон
Вьетнамнинг Марказий Осиёдаги биринчи стратегик ҳамкорига айланади.
Ўзаро савдони
кенгайтириш - кенгайтирилган форматдаги музокаралар марказидан ўрин олди. Ўтган
йили товар айланмаси 860 миллион долларга етди. Томонлар яқин келажакда ушбу
кўрсаткични 2 миллиардга етказиш ниятида. Туризм соҳасида ҳам катта истиқболлар
кузатиляпти. Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида визасиз тартиб ўрнатилган, 40 тага
яқин бевосита авиарейслар бор. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги вьетнамликлар
учун қизиқарли йўналишларни ўрганишни таклиф этди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Бугунги кунда Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаол ривожланяпти. Қисқа вақт ичида биз қатор лойиҳаларни рўёбга чиқардик. Ўзаро фойдали алоқаларни кенгайтириш учун пишиқ асос бор. Тарихий ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар қозоқ-вьетнам муносабатлари мустаҳкамланиши ва ривожланишига янги туртки беради.
То Лам, Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби:
– Вьетнам ва Қозоғистон ўн йиллар давомида тиғиз алоқалар
боғлаган. 1959 йил августида раҳбаримиз Хо Ши Мин расмий ташриф доирасида
Қозоғистонга келган, анъанавий дўстлик ва кўп йиллик ҳамкорлик пойдеворини
қўйган. Партия ва Вьетнам халқи ўтган даврда миллий озодликка эришишда берган ёрдами ва бугунги
кундаги ривожланиш йўлидаги ҳамкорлиги учун Қозоғистондан миннатдор.
Музокаралар якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев ва То Лам Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида стратегик ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Шунингдек, технологиялар, инновациялар, маданият, спорт, адлия, геологоразведка ва бошқалар бўйича 8 та ҳужжат имзоланди. Қозоғистон Республикаси Президенти Теле-радио мажмуаси ва Вьетнам ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Бундан ташқари, Қизил Ўрда ваилояти ва Хинг Йен провинциялари биродарлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев То Ламни I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

