Қозоғистон Президенти Лойиҳа офиси иши билан танишди

Қозоғистон Президенти Лойиҳа офиси иши билан танишди

Қозоғистондаги асосий ислоҳотларни ва  стратегик дастурларни рўёбга чиқаришга ёрдам. Астанада очилган Лойиҳа офиси ушбу вазифаларни рўёбга чиқариш билан шуғулланади. EXPO кампусида жойлашган янги тузилмага Қосим-Жўмарт Тўқаев ташриф буюрди. Давлат раҳбарига шу каби марказлар Буюк Британия, Малайзия каби қатор давлатларда фаолият юритилиши тўғрисида маълумот берилди. У Президент Мактублари ва Миллий тараққиёт режасида кўрсатилган вазифаларни сифатли бажариш бўйича тавсиялар тайёрлайди. Стратегик муҳим лойиҳалар, шу жумладан, инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш, Манғистау вилоятини иқтисодий ривожлантириш, молиявий барқарорликни яхшилаш бўйича ечимларнинг рўёбга чиқарилиши тўғрисида маълумот берилдиМахсус маҳкамалараро жамоалар офисда транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш, энергетика, қурилиш ва рақамлаштириш масалалари билан шуғулланади. Президент ушбу марказнинг асосий вазифаси ислоҳотлар самарадорлигини ошириш эканлигини таъкидлади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қаршингизда қатор муҳим вазифалар турибди. Энг аҳамиятлиси Давлат раҳбари берган топшириқларнинг бажарилишини алоҳида назорат қилиш. Бу марказнинг асосий вазифаси ислоҳотлар самарадорлигини ошириш. Ишларни Президент Девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Дархан Сатибалди мувофиқлаштиради. Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам дадил қарорлар қабул қилишга тайёр бўлиши керак. Аввалроқ Ҳукумат олдига қатор аниқ вазифалар қўйганман. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича у мустақил ҳолда тегишли қарорлар қабул қилиши керак. Аниқ натижалар талаб қиламан.


Қосим-Жўмарт Тўқаев рақамлаштириш, сунъий интеллект ва ядро энергетикасига алоҳида эътибор қаратди. Президент уларнинг мамлакат ривожланиши учун стратегик муҳим йўналиш эканлигини кўрсатиб ўтди. Ҳукумат ўз ишида буни ҳисобга олиши лозим. Бундан ташқари, Давлат раҳбари атом энергетикасини ривожлантиришга эътибор қаратди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Атом станциялари қуриш масаласида ишларни жадаллаштириш керак. Интервьюда мен иккита, балки учта катта станция қуришимизни айтдим. Биз Қозоғистонни ядро энергетикаси ривожланган, сунъий интеллект ишлаётган ва тўлақонли рақамлаштирилган давлатга айлантиришимиз керак.


Абдумалик Сарманов таржимаси