Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан ХХРга боради

Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан ХХРга боради

Ақўрда матбуот хизмати маълум қилишича, 17-19 май кунларига мўлжалланган сафар давомида Сиан шаҳрида Қосим-Жўмарт Тўқаев Си Цзиньпинь билан музокара ўтказади. Икки давлат раҳбарлари стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларда биргаликда иш юритиш масалаларини кўриб чиқади. Маданий-гуманитар алоқаларга алоҳида эътибор берилади. Бундан ташқари, Президент «Марказий Осиё+Хитой» саммитида қатнашади ва қатор йирик Хитой компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси