Қозоғистоннинг иқтисоди йил охиригача 5 фоиздан зиёд ўсишига эришиш лозим. Январь-март ойларида бу кўрсаткич 3 фоизни ташкил қилди. Миллий иқтисод вазирлиги берган маълумотга кўра, энг юқори кўрсаткичлар қурилиш ва транспортда кузатилди. Нохомашё сектор ҳаракатлантирувчи кучга айланди. 3 ой давомида қайта ишлаш саноатида 8,5 фоизлик ўсиш қайд этилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов дунёда юзага келган вазият туфайли ички захиралардан имкон қадар тўлиқ фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири
- Йирик
саноат, инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш, барча
соҳаларда сунъий интеллект
жорий этилиши
лозим. Икки йилдан буён иқтисодда қайта ишлаш саноати ўсиш
суръатлари юксак. Лекин реал секторни рағбатлантириш учун қўшимча чора-тадбирлар кўриш
зарур. Саноат вазирлигига бир ой ичида металлургия ва кимё саноатини қўллаб-қувватлаш, маҳсулот
номенклатурасини кенгайтириш ва иишлаб чиқариш қувватларини ошириш
бўйича қўшимча таклифлар тайёрлашни топшираман.
Ерсайин Нағаспаев, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
- Енгил
саноатда тўқимачилик, либослар, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортди
ва соҳада 51,1 фоизли ўсиш кузатилди. Қурилишда
битум, қурилиш учун қушимчалар, оҳак, юқори
ҳароратга чидамли материаллар, цемент
ҳамда бетон конструкциялар ўсиши 37,1 фоизни
ташкил қилди. Кимё саноатида азот ўғитлари ва сариқ
фосфор ишлаб
чиқариш ортди, жами 2,4 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

