Ҳозир Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори. Тантанали тадбирда сўзга чиққан Европа Ташқи алоқалар хизмати бошқарувчи директори Михаэль Зиберт таъкидлашича, маданий-гуманитар алоқалар ҳам фаол ривожланяпти. Бундан ташқари, тадбирда қозоғистонлик дизайнерлар ва ҳунармандлар ижод намуналари, миллий таомлар тақдим этилди.
Айгуль Жансерикова, «Qazaq-oner» миллий ҳамжамияти президенти:
- Санъат ва ҳунармандчилик орқали биз турли тадбирларда маданиятимизни, тарихимизни, ўзига хосликларини намойиш эта оламиз. Вакилларимиз жаҳон миқёсида ҳамиша улкан эътиборга эга бўлмоқда. Мен бой меросимизни, бунёдкорлигимизни кўрсатиш учун Брюсселга усталаримиз, ижодкорларимиз асарларини келтирдим.
Елена Ван Харитонова, креатив продюсер:
- Қозоғистон Европадаги маданий воқеалари марказида. Хорижий давлатлар аҳолиси маданиятимизга, мусиқа, орнамент, мода, дизайн, меъморчилик, турли йўналишларга, креатив саноатга катта қизиқиш билдиряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси