Сунъий интеллект қишлоқ хўжалигида ҳослдорликни оширишга хизмат қилади, сув ва ўғит сарфини камайтиради, иш жараёнини такомиллаштиради. AI-Sana миллий дастури асосида ўқиётган талабалар учувчисиз
ускуналар ёрдамида агросаноатга рақамли ечимларни жорий этяпти. Ишларнинг биринчи босқичи якунланди. 9 минг нафар тингловчи сертификат олди. Олдинда нейротармоқлардан фойдаланган ҳолда стартаплар ишлаб чиқиш вазифаси турибди. Аграр университетда бунинг учун зарур бўлган смарт-лаборатория, сунъий интеллект ва
дронларни жорий этиш марказлари бор.
Зауре Ўразалина, рақамли офицер, PHD доктори:
- Бу стартаплар халқаро
даражага чиқиши мумкин. AI-Sana дастури катта имкониятлар яратади. Шу жумладан, халқаро даражада айнан агросаноатдаги стартапларни маблағ билан таъминлаш мумкин. Ташкилотимиз ветеринария ва агробиология йўналишларида мутахассислар тайёрлайди.
Қозоғистоннинг бошқа олий таълим даргоҳлари ҳам AI-Sana дастурида қатнашаяпти. Шу жумладан, халқаро ахборот технологиялари университети ва Қўрқит ота номли университет ҳам. Улар рақамли технологиялар
соҳаларида мутахассислар тайёрлаяпти. Таъкидлаш лозимки, жами 26
олий ўқув юрти талабалари нейротармоқ асосларини ўрганяпти. Шу кунгача база курсларини 650 минг тингловчи тугатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

