Қозоғистонда 2029 йилгача энергетика соҳасида 68 лойиҳа рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда 2029 йилгача энергетика соҳасида 68 лойиҳа рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда жорий йилда энергия ишлаб чиқариш 621 МВтга ортади. Келаси йилдан яна 2,6 ГВт электр энергияси берадиган корхоналар ишга туширилади. Бош вазир раислигида Павлодар вилоятида бўлиб ўтган энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича бўлиб ўтган республика йиғилишида берилган баёнотга кўра, иқтисоднинг электр энергиясига этиёжини қондириш учун 2029 йилгача 68 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. 2035 йилгача умумий қуввати 4,2 ГВт бўлган станциялар модернизация қилинди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатда 227 та электр станцияси ишлаб турибди. Рақамлаштириш доирасида энергетика тизими ишлаб чиқарувчилари Ягона ахборот тизимига бирлаштириляпти.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири

- Етарлича электр энергияси ишлаб чиқарилмаса рақамлаштирилган технологиялар ривожланиши амримаҳол. Шунинг учун энергетика манбаларини ривожлантириш зарур. Қозоғистон Президенти мамлакатни электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш ва уни экспорт қилиш заруратини таъкидлади. Олдимизга шундай мақсад қўйилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси