Қозоғистонда барча давлат мобил иловалари бирлаштирилади

Қозоғистонда барча давлат мобил иловалари бирлаштирилади

Қозоғистонда барча давлат мобил иловалари бирлаштириладиБундай интеграция рақамли хизматлар тарқоқлигини бартараф этади, жараёнларни тезлаштиради ва хизмат сифатини оширади. Рақамли муҳит хавфсизлигини таъминлаш учун давлат органлари ва уларга тегишли ташкилотлар алоҳида мобил илова яратиши тақиқланади. Улар фақат eGov ва Aitu майдончаларига қўйилади. Бу экотизимларда SuperApp шаклида турли мобил хизматлар бирлаштирилади. Қозоғистон Бош вазири раислигида ўтказилган Рақамлаштириш штаби йиғилишида шундай қарор қилинди. Бундан ташқари, Astana Hub IT-стартаплар технопарки устувор фаолият йўналишлари қаторига мультимедиа, дизайн, ўйинлар, дастурларни модификациялаш, киберспорт хизматларини киритиш топширилди. Ташкилот фаолиятининг бундай кенгайиши глобал технологик ҳамжамият сифатида Astana Hub мавқеини мустаҳкамлайди, дейди экспертлар.

Абдумалик Сарманов таржимаси