ШҲТ энергетика соҳасида янги стратегик дастур қабул қилди

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар 2030 йилгача энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратитилган стратегик лойиҳа қабул қилди. Астанада бўлиб ўтган энергетика вазирлари 4-йиғилишига раислик қилган Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев тақдим этган мазкур стратегик ҳужжат барча аъзо давлатлар энергетик мустақиллиги ва манфаатларига зид эмаслигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Энг муҳими, «яшил», яъни, экологик тоза манбаларга ўтиш йўлидаги катта қадам қўйилди. 

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири: 

- ШҲТга аъзо давлатларнинг барчасида энергетика секторини ривожлантиришда босқичма-босиқч углерод нейтраллигига эришиш кўзланган. Биз бу йўналишни ривожлантиришимиз зарур. Дунёдаги иқлим ўзгаришлари барчамизга салбий таъсир кўрсатяпти. Лекин ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва энергетик хавфсизлиги ҳисобга олинади. Энг илғор ва кам эмиссия берувчи технологияларни ривожлантириш, яшил энергетика соҳасига сармоя жалб этиш, жадал ривожланишига эришиш, аҳолининг фаровонлигини ошириш керак. Бунинг учун кадрлар тайёрлаш салоҳиятини кўтариш, ривожлантириш ўта муҳим. 

Қозоғистон қардош давлатлар – Қирғизистон ва Ўзбекистон билан энергетика соҳасида тиғиз ҳамкорлик қилади. Томонлар уч томонлама кенг кўламли лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти. Бундан мақсад – ички эҳтиёжни қоплаш билан бирга маҳсулотни экспорт қилиш, деді  Қирғизистон Энергетика вазири. 

Таалайбек Ибраев, Қирғизистон Республикаси Энергетика вазири: 

- Марказий Осиёнинг барча давлатлари Совет Иттифоқи давридан буён энергетика соҳасида ҳамжиҳатликда ишлаган. Бу ишлар бундан кейин ҳам давом эттирилади. Фикримча, йирик бозорлари мавжуд Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатларга чиқиш Марказий Осиёнинг умумий манфаатига мос эканлиги барчамизга маълум.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.