Бокуда Олий давлатлараро кенгаш биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Бокуда Олий давлатлараро кенгаш биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида товар айланмаси 2020 йилдан бери деярли 5 марта ўсган. У 109 миллиондан 529 миллион долларга ортган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Бокуда бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишида Озарбайжон билан савдо-иқтисодий муносабатлар ривожида ижобий динамика кузатилганини айтиб ўтди.  

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

 

Мамлакатларимиз сезиларли иқтисодий салоҳиятга эга. Ва ўйлашимча, келгусида ҳам ютуқлар бўлиши тайин. Дарҳақиқат, ҳамкорлик спектри жуда кенг, бугун шу ҳақда сўз юритдик, транспорт ва логистикадан тортиб, рақамлаштириш масалаларигача, нефть-газ ҳақида айтмаганда. Биз халқаро майдонда муваффақиятли иш олиб бораётганимиз мени қониқтиради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа тузилмалардаги делегацияларимиз ўзаро яқин шериклик қилади. Ўйлайманки, бу линия давом этади. 

 

Шунингдек, инвестиция, нефть-газ, транспорт-логистика соҳаларида, шу билан бирга, тикланувчи энергия манбалари, рақамли коммуникациялар борасида шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари алоҳида айтиб ўтганидек, Астана ва Боку ҳамкорликнинг юксак даражасини намойиш этмоқда, биргаликдаги фаолиятнинг янги йўналишларини равнақ топтиряпти. Олий давлатлараро кенгаш фаолияти эса икки давлат шериклигига кучли туртки беради ва Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларини янги даражага олиб чиқишга хизмат қилади. 

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

Ҳозиргина савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик, халқаро майдондаги шериклик билан боғлиқ барча масалаларни батафсил муҳокама қилдик ва умумий хулосаларга келдик. Бу шундан далолатки, Қозоғистон ва Озарбайжон, дарҳақиқат, стратегик шериклар, иттифоқчи давлатлар саналади. Истиқболлар ёрқин, Ҳукуматлар бугун тузишга эришиладиган ҳужжатлар, шартномалар шаклидаги келишувларни амалга ошириш билан шуғулланади. Ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар даражаси анчагина юксак.  

 

Икки давлат етакчилари таъкидлаганидек, маданият соҳасида тузилган келишувларни рўёбга чиқариш Қозоғистон-Озарбайжон орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Туркистон ва Шуша муқаддас шаҳарлари, шунингдек, Уральск ва Мингечевир, Чимкент ва Гянжа ўртасида биродарлик ришталари ўрнатилди. Бундан ташқари, буюклар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Сумгаит шаҳридаги кўчага Ахмет Байтурсинов, Астанадаги кўчага эса Ҳайдар Алиев номи берилди. Ўтган йили Озарбайжонда Қозоғистон маданияти кунлари катта муваффақият билан ўтказилди. Эртага икки давлат раҳбарлари Фузулий шаҳрида Қурманғази номидаги болалар ижодиёти маркази очилишида қатнашади 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.