Хорижий интернет-майдончалардан маҳсулот оладиган қозоғистонликлар учун кутиш вақти қисқариши мумкин. Мажилис "Божхона орқали тартибга келтириш тўғрисида"ги кодексга киритиладиган электрон савдога оид ўзгартиришлар ўзгартиришлар лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Энди хорижий майдончалар маҳсулоти "электрон тижорат товарлари" тоифаси билан белгиланади. Қонунчиликка "электрон савдо оператори" тушунчаси ҳам киритилади ва божхона декларациясининг янги тури ишлаб чиқилади. Ўзгаришлар жараёнларни соддалаштириш, импорт статистикасини шакллантиришга қаратилган. Эслатамиз, ўтган йили мамлакатда электрон тижорат ҳажми 3,7 триллион тенгега етди. Кўрсаткичлар 2024 йилга нисбатан 19 фоизга ошди.
Азамат Амрин, Қозоғистон
Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари:
- Қонун лойиҳаси аҳоли учун божхона жараёнларини соддалаштириш, электрон савдо оператори томонидан товарларни декларациялаш, электрон савдо товарлари импорти бўйича тўлиқ, ишончли статистика шакллантиришни таъминлаш, трансчегара электрон савдо соҳасини тартибга солиш ва бозор шаффофлигини оширишга қаратилган.
Айни пайтда, онлайн савдо кенгаймоқда. Қозоғистон ва Хитой қўшма дон майдончасида биринчи шартнома имзоланди. Маҳаллий компания Пекинга 200 тонна ҳажмида зиғир ёғи юбориш ҳақида келишиб олди. Ҳозирча 50 мингтадан зиёд қишлоқ хўжалиги корхонаси рақамли майдончада рўйхатдан ўтган. Тақдим этилган ассортимент асосан донли ва мойли экинлар. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, келгусида экспорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхати кенгайиши мумкин. Савдо бир неча форматда - очиқ аукционлар, бевосита келишувлар ва белгиланган нархларда сотиб олиш орқали амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

