Сунъий идрок AIF эътибори марказида

Сунъий идрок AIF эътибори марказида

Эртага Қозоғистон пойтахтида Астана халқаро форуми старт олади. Унинг асосий мавзулари қаторида сунъий идрок ҳам бор. Шунингдек, тадбирлар қаторида замонавий Алатау шаҳрини ва молиявий технологияларни ривожлантириш мавзулари кўриб чиқилади. Тегишли вазирлик иштирокчиларга Марказий Осиё рақамли хаби истиқболлари ва имкониятларини тақдим этади.

Сирим Сатанов, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги Инвестициялар бошқармаси раҳбари:

- Асосий мақсад – иштирокчиларни жалб қилиш. Қозоғистон, шу жумладан, бевосита ишларимизда иштирок этиши учун манфаатдор шахсларга ҳамма нарсани кўрсатиб бериш, уларнинг жавоб бериши кўзда тутилган. Биз давр билан ҳамнафас ҳаракатланаётганимизни кўрсатишимиз зарур. Сунъий идрок миллий маркази ташкил этарканмиз, у фақат Қозоғистон учун хизмат қилмаслигини таъкидлаймиз. Менимча, умуман олганда, Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ўзини технологик пешқадамлигини намойиш этади, унинг фаолияти минтақага ижобий таъсир кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси