Қозоғистон таълим тизимида сунъий интеллектдан фойдаланиш фаол кенгайиб боряпти. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, 165 минг нафардан зиёд педагогов OpenAIга қарашли ChatGPT Edu тизимидан бепул фойдаланяпти. Сервис ўқитувчиларнинг дарс режасини минутларга тақсимлаш, тест, топшириқлар тайёрлаш, материални қозоқ, рус ва инглиз тилида ўқувчи болалар даражасига мослаштириш каби такрорланадиган ишларини автоматлаштириш имконини яратади. Бундан ташқари, таълим соҳаси ходимлари учун ўқиш-ўрганиш имкони яратилган. Умуман олганда, бу лойиҳада 200 минг нафаргача таълим соҳаси вакили қамраб олинди. педагоглар рақамли саводхонлиги ошириляпти. СИ билан ишлаш бўйича малака ошириш курсларида 250 минг нафар ўқитувчи таълим олди. Вазирликда таъкидлашларича, билим даражаси 28 фоизга ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

