Рельслар овозидан - темирйўл технологияларидаги
инновацияларга. Бир сафар поездда олимпиадага йўл олган астаналик ўқувчилар
Динмухамед Матай ва Амир Жанибекни ғилдираклар дукури ухлатмади. Болаларда
шовқин даражасини камайтириш имконини берувчи ечим яратиш ғояси туғилди.
Ишланма темирйўл инфратузилмалари самарадорлигини оширади.
Динмухамед Матай, лойиҳа муаллифи:
– Икки рельс орасида шовқин ва вибрация пайдо бўлади.
Чунки илиқлик тирқиши қолдирилади, натижада, рельслар қиш қаҳратонида
қисқаради, ёзда узаяди.
Амир Жанибек, лойиҳа муаллифи:
– Ғилдирак бўшлиққа дуч келганида, зарба юз беради.
Муаммони мутлақо ҳал қилиш учун янги илиқлик тирқишини иккитага бўлдик.
Натижада, ғилдирак тушиб кетмайди, рельс унда узилиш йўқдек ишлайверади.
Темирйўл соҳаси мутахасссилари таъкидлашича, ҳарорат
ўзгарганида рельслар қийшайиб кетмаслиги учун илиқлик тирқишлари керак. Лекин у
шовқин, вибрация ва йўллар тез ишдан чиқишига олиб келади. Ўқувчилар ишланмаси
муаммони ҳал қилади: энди рельсларни алмаштириш шарт эмас — конструкциянинг энг нозик элементи бўлган янги чоклар қўйиш кифоя. Айни
вақтда фойдаланиш харажатлари камаяди. Физика
ўқитувчиси Арнур Қазибеков ғояни қўллаб-қувватлади. Йил давомида болалар ҳисоб
ишларин амалга оширишди, 3D-макетлар яратишди. Лойиҳа миллий компанияда қизиқиш
уйғотди, ихтирочиларнинг ёндашувини маъқуллади.
Арнур Қазибеков, лойиҳа муаллифи:
– Олдинига биз шунчаки минтақа олимпиадасига тайёрландик.
«Қозоғистон темир йўллари» раҳбарияти бизни суҳбатга чақирди. Эксперт ёрдами
кўрсатишини таъкидлашди. Зарурат туғилган тақдир компания биз берган берган
модель асосида рельс қуйишга тайёр.
Инновациявий ечим Қозоғистонда тўртта патент олди ва Женевада халқаро рўйхатдан ўтишга ҳозирланяпти. Экспертлар таъкидлашича, у мамлакатимиз ва халқаро темирйўл соҳасини ривожлантиришга бўлган улкан улуш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

