Қозоғистондаги AlemGPT СИ-майдончаси
февраль ойида
ишга тушади. Асосий давлат хизматлари унга бьосқичма-босқич уланади. Ҳозир
мамлакатда ушбу мультиагент тизим синовдан ўтяпти. Қозоғистонликлар ва бизнес
ягона майдонча орқали тўла циклли давлат хизматларидан фойдаланиши кутиляпти. «Миллий
ахборот технологиялари» компанияси берган маълумотга кўра, AlemGPT ўтган йили
ёзда ишга тушган Alem Cloud суперкомпьютери қувватларидан фойдаланиб ишлайди.
Таъкидлаш лозимки, бот мулоқотнинг дастлабки мрожаатдан якуний натижагача бўлган
босқичларида диалог форматида ёрдам бериб боради. Энг муҳими, AlemGPTга вазиятни матн
шаклида ёзиб бериш, у эса тегишли сервисларни танлайди ва онлайн тартибда зарур
маълумотларни олади. Тизим контакт-марказлар ва аҳолига хизмат қилиш марказлардан олинган
ягона базага интеграция қилинади. Берилган саволларни тўғри тушуниши учун
мамлакатда ишлаб чиқилган қозоқ, рус, инглиз тилларида ишловчи тил моделидан
фойдаланади.
Қуандиқ Жайлашев, «Миллий ахборот
технологиялари ҲЖ» департаменти директори:
- АлемGPT AI-агент майдончада жойлашган, турли тил
моделларига уланиш мумкин. Бугунги кунда биз миллий LMM тил моделидан фойдаланяпмиз, Ҳозир биз уни ўргатяпмиз,
ривожлантиряпмиз, дастлабки давлат хизматларига улаяпмиз. Унда аҳолига хизмат қилиш марказларида кўп йиллардан буён тўпланган
маълумотлар базаси бор, давлат хизматлари кўрсатиш, маслаҳатлар беришда айнан
шу захиралардан фойдаланамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

