Қозоғистон инновациявий иқтисодга кўча бошлади

Қозоғистон инновациявий иқтисодга кўча бошлади

Қозоғистон янги, инновациявий иқтисодий моделга кўча бошлади. Асомсий қонуннинг янги лойиҳасида илм-фан, инновацияга катта эътибор берилгани бунга далил бўла олади. Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбекнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ривожланиши эндиликда фақат хомашёга эмас, инсон бунёдкорлиги ва инновациявий қобилиятига асосланади. Шу сабабли илм-фан соҳасида катта ўзгаришларга эришилади. Бу йўналиш иқтисоднинг барқарор ва рақобатбардошлигини таъминлайди. Айни вақтда, инновациявий салоҳиятдан тўлақонли фойдаланиш учун имконият яратади.


Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:


- Эндиликда асосий захирамиз инфратузилма эмас, қазилма бойликлар эмас, инсон, заковат, инновациялар ярата олиш қобилияти, инсон капитали. Бу эса бизнинг соҳа зиммасидаги катта масъулият. Ривожланиш сари кучли туртки бўлишига ишонамиз. Бош қонундан фойдаланиб, янги, инновациявий моделга кўчамиз


Абдумалик Сарманов таржимаси