Президент оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

Президент оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

Қозоғистон Президенти оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев қалам ва микрофон усталарининг жамият онгини янгилаш ва миллат бирдамлигини мустаҳкамлашдаги аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари таъкидлашича, давлатнинг устувор мақсадларидан бири – масс-медиани ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари вакиллари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишдан иборат. Мамлакатимиз журналистикаси бой тарихга ва бир неча авлод томонидан чархланган ўзига хос услубга эга.

 

Иқтибос келтирамиз: «Уларнинг бой меросини ва шарафли маърифатчилик анъаналарини сақлаб қолиш жуда муҳим. Мамлакат медиа соҳаси масъулиятли миссиясини муносиб шаклда адо этаяпти. Сиз юксак профессионаллик намойиш этяпсиз, фуқароларни ҳаққоний ва тезкор ахборот билан таъминлаяпсиз. Келажакда ҳам халқни ташвишлантирган масалаларни кўтарасиз, умуммиллий қадриятларимизни илгарилатишга хизмат қиласиз, деб ишонаман. Фаровонлик, муваффақият ва ижодий илҳом тилайман!». Иқтибос тугади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси