Ўрта йўлак бўйлаб юк ташиш ортяпти

Йил бошидан буён Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги бўйлаб ташилган юк ҳажми 63 фоизга ошди ва икки ярим миллион тоннага етди. Айни вақтда, Қозоғистоннинг Ақтау ва Қуриқ портларида транзит ҳажми ошиши учун инфратузилма модернизация қилиняпти. Ўрта йўлакни ривожлантириш учун БАА, Франция, Германия ва бошқа мамлакатлар компаниялари сармоя киритиш ниятида. Жорий йилда йўлакдан 4 миллион тонна юк ташилади, Ақтау ва Қуриқ портларидан маҳсулот жўнатиш икки марта ортади.

Қасим Тлепов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги қўмита раиси ўринбосари:

– Ҳозир инфратузилмалар яратиш ва ривожлантириш бўйича фаол ишлар амалга ошириляпти. Бундан ташқари, қатор Европа компаниялари савдо флотини кенгайтиришдан манфаатдор. Ўз кемаларини олиб келиш масаласини кўряпти. Нидерландия компанияси билан Қозоғистонда паромлар, контейнер ташувчи кемалар қуриш ҳақида музокара юритяпмиз. Бу йўналишда ҳам самарали ишлар давом этяпти. 

Портларни модернизациялаш ва кемалар паркини янгилашдан ташқари, Транскаспий Халқаро транспорт йўлагида темирйўл инфратузилмаларини кенгайтириш масаласи кўриляпти. Шу жумладан, 400 километрга иккинчи из ётқизиш, 5 станцияни реконструкция қилиш мўлжалланган. Бу тадбирларнинг барча тасдиқдан ўтган 2030 йилгача мўлжалланган Магистрал темирйўл тармоғини модернизациялаш режасига киритилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.