Миллий госпиталь ходимлари уруш фахрийларини зиёрат қилди

Миллий госпиталь ходимлари уруш фахрийларини зиёрат қилди

Қозоғистоннинг барча минтақаларида Улуғ Ватан уруши фахрийлари, фронторти меҳнаткашлари қутланяпти. Алматида Ғалаба куни Республика Президенти ишлари бошқармасига қарашли Миллий госпиталь ходимлари ҳам собиқ жангчилар билан учрашувлар ўтказди. Улар Екатерина Баранова хонадонида бўлди. 1943 йил майидан 1945 йил декабригача у 1-Украина фронти саралаш госпиталида хизмат қилган. Ғалабани Чехословакияда катта лейтенант унвонида кутиб олган. Урушдан кейин кўп йиллар ҳамшира бўлиб ишлаган. Умри давомида Екатерина Александровна минглаб одамларга тиббий ёрдам кўрсатди. Инсонларга меҳр туйғуси ўзига ҳамиша куч берганини таъкидлайди.

Екатерина Баранова, Улуғ Ватан уруши фахрийси:

– Оғир ярадорларни қутқариш учун замбилда ертўлага ташиганмиз. Бизникилар душман келганидан хабар топгани, самолётлар ёрдамга келгани. Буларни яхши эслайман. Қўрқинчли тушга ўхшайди.

Ақтўбе вилоятининг Хромтау шаҳрида ягона уруш фахрийси яшайди. Василий Грецкий 1-кавалерия корпусида хизмат қилган. Яраланган. Госпиталда даволангач, яна жанг майдонига қайтган. Уруш фахрийси Германиягача етиб борди. Буюк Ғалабани кутиб олди. Жасоратлари учун икки даражадаги «Қизил юлдуз» ордени билан мукофотланди. Яқинда у 100 йиллик юбилейини нишонлади.

Василий Грецкий, Улуғ Ватан уруши фахрийси:

- Беларусни озод қилдик, Украинани озод қилдик. Кейин Польша, Чехословакия, Венгрияни душмандан тозаладик. Тинмай олдинга интилдик. Душман заифлашди, биз эса уларни тинмай қувиб боравердик.

Уруш қатнашчилари Қозоғистон аҳлига тинчлик, хотиржамлик тилайди. Ёш авлодга саломатлик ва ҳаётсеварлик сирларини ўргатади. Узоқ умр кўриш учун эса одамларга меҳр кўрсатиш, ҳаракатдан тўхтаб қолмаслик зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.